ЕЧЛ. “Ювентус” – “Монако” ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди

CHERY AUTO

УEФА “Ювентус” хамда “Монако” жамоалари ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги баҳсга ҳакамларни тайинлади.

Tecno

Унга кўра, “Ювентус стедиум”да ўтадиган учрашувни голландиялик Бьорн Куйперс бошчилигидаги голландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қайд этиш жоиз, Куйперс бундан икки ҳафта муқаддам “Камп Ноу”да кечган “Барселона” – “Ювентус(0:0) баҳсида ҳам ишлаган эди.

Маълумот учун, ярим финалнинг дастлабки ўйинида “Ювентус” сафарда “Монако” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию