Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!

15 апрель,2017, 22:32 2824

Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!

Криштиану Роналду ҳақида барча турли фикрга эга. Буни кўпчилик мухлислик қиладиган жамоасидан келиб чиқиб айтиши мумкин. Аммо нейтрал олиб қарайдиган бўлсак, Криштиану – афсонанинг ўзгинаси. Бу фикрга қаршилар бўлса, фикримни исботлаш учун айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этаман.

>>Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)

>>Адурис ТОП-9 ликда ёхуд “Атлетик” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар

• Роналду еврокубокларда 100 та гол киритишни уддалаган илк футболчи бўлди;

• Бир календар йили бўйича кетма-кет 7 йил Ла лигада 30 тадан кўп гол урган илк футболчи;

• Испания чемпионатида фаолият юритадиган жамоа сафида кетма-кет 6 йил барча мусобақаларда камида 50 та гол киритишнинг уддасидан чиққан илк футболчи;

>>“Лион” – “Бешиктош” ўйинига оид фактлар

• 4 та Европа чемпионатида гол киритишга эришган дастлабки ва ягона футболчи(2004, 2008, 2012, 2016 йилги Евроларда гол киритган);

•Бир йилда ҳам ЕЧЛ, ҳам Европа чемпионати, ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган ва “Олтин тўп”ни қўлга киритишга эришган ягона футболчи(2016 йил);

• Умрбод амал қиладиган реклама шартномасини имзолаган илк футболчи(“Nike” билан). Бу компания Роналдуга йилига 24 млн АҚШ доллари беради;

• Ижтимоий тармоқларда 200 млн обуначига эга бўлган илк инсон;

• Биринчи дақиқадан 90-дақиқагача бўлган вақтларда гол киритишни уддалаган футболчи;

• ЕЧЛда бир мавсумнинг ўзида 17 та тўп киритишни уддалаган ягона футболчи(2013/14 йилги мавсумда);

• “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурар;

• Роналдунинг чемпионатдаги кейинги голи уни топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар қилади(Жимми Гривз)ни ортда қолдиради – 366 та гол).

• ЕЧЛни турли жамоалар билан қўлга киритган футболчи(Мессида бундай натижа йўқ).

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади