ЕЧЛ финалида “Реал” меҳмондаги либосдан фойдаланади

14 май,2017, 00:15 938

ЕЧЛ финалида “Реал” меҳмондаги либосдан фойдаланади

Marca нашрининг хабар беришича, “Реал” 3 июн куни бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалида ўзининг меҳмондаги либосидан фойдаланади.

Гап шундаки, Кардиффда ўтадиган ўйинда “Ювентус” номинал мезбон жамоа саналади ва “кекса синьора” ўзининг анъанавий қора-оқ рангдаги либосда майдонга тушади. “Реал” шу боис, ўзининг анъанавий оқ рангдаги либосида эмас, балки, меҳмонда фойдаланадиган бинафша рангдаги либослардан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ЕЧЛ ярим финалида Туринда ўтган баҳсда ҳам “қироллик клуби” иккинчи либосдан фойдаланган эди. Фақат, у вақтда меҳмондаги либоснинг ранги қора бўлган эди.