ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар

Клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир – ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар қайси? Қуйидаги мақоламиз орқали мазкур саволга жавоб топишингиз мумкин бўлади.

“Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган 10 футболчи

Ла лигада энг кўп ўйин ўтказгаб “Барселона” футболчилари

Клаттенбург ҳақида ҳақиқатлар

Дўстига ҳиёнат қилган футболчи ҳақида

5-6. “Галатасарой”(Туркия) – 51  марта

“Галатасарой” – Туркиянинг энг совриндор жамоаси саналади ва азалий рақиби – “Фенербахче”дан фарқли равишда “Сарой” халқаро аренада ҳам зафар қуча олган ва бу борада мамлакатда ягона жамоа саналади. Аммо шундай жамоа ЕЧЛ ўйинларида оз эмас, кўп эмас 51 бор мағлубиятга учрагани диққатга сазовор.

5-6. “Бавария”(Германия) – 51

Ха, ўқишда янглишмадингиз. “Бавария” ҳам ЕЧЛда энг кўп мағлубият аламини таътиб кўрган жамоалардан биридир. Мазкур турнирда 5 бор ғолиб чиққан Мюнхен суперклуби ЕЧЛ ўйинларида худди “Галатасарой” сингари 51 бор мағлубиятга учраган. Фарқи, “Бавария” истанбулликлардан кўпроқ ўйин ўтказган ва айни шу сабаб ҳам бизнинг мазкур рейтингимиздан жой олди.

3-4. “Олимпиакос”(Греция) – 52

Грециянинг энг совриндор жамоаси бўлмиш “Олимпиакос” жамоаси ҳам мағлубиятга учраш борасида “устаси фаранглардан”. Пирейликларнинг ЕЧЛдаги энг яхши натижаси чорак финал саналади. 1998/98 йилги мавсумда “Олимпиакос” айнан Европанинг энг кучли саккиз жамоаси қаторига қўшилади. Аммо чорак финалда икки ўйин натижасига кўра “Ювентус”га имконият бой берилади. Умуман олганда эса “Олимпиакос” ЕЧЛда 52 бор мағлубиятга учраган.

3-4. “Арсенал”(Англия) – 52

“Арсенал”ни бу рўйҳатда учратганингзидан сира ажабланмасангиз ҳам бўлади. Боиси, “тўпчилар” мана кетма-кет 6 йилдирки, 1/8 финалдаёқ турнирдаги юришини якунламоқда. Афтидан бу йил ҳам Венгер жамоасини яна шундай қисмат кутмоқда.

2. “Динамо Киев”(Украина) – 53

“Динамо” сўнгги вақтларда ўз обрўсини анча йўқотди. Киевликларнинг “олтин даври” 90 йилларда ўтган дейиш мумкин. Валерий Лобановский жамоаси 1997/98 йилги мавсумда “Камп Ноу”да “Барселона” дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллаб қайтганини кўпчилик ёдидан кўтармаган бўлса керак. Қайд этиш жоиз, “Динамо”дан бошқа ҳеч бир жамоаси ЕЧЛда “Камп Ноу”да мезбонлар дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллаган эмас, хаттоки, ўша Хайнкеснинг “Бавария”си ҳам. Шундай бўлсада, киевликлар ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган икки жамоадан биридир.

1. “Порту”(Португалия) – 54

2004 йилги ЕЧЛ ғолиби саналувчи “Порту”га мазкур турнирда энг кўп мағлубиятга учраш борасида “тенг келадиган” жамоа йўқ. “Аждарлар” клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда 54 бор мағлубиятга учраб, майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган.

Изоҳ: Саралаш ўйинларидаги натижалар инобатга олинмаган

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!