Енгилмас Флойд Мейвезер Москвага келди

16 март,2017, 01:00 841

Енгилмас Флойд Мейвезер Москвага келди


Машҳур америкалик боксчи Флойд Мейвезер хусусий бокс клубини очиш ва мастер-класс ўтиш учун Москвада бўлиб турибди. Чоршанба куни эрталаб Россияга келган Мейвезер машғулотлар ўтказиб, журналистлар билан мабуот анжуманида ҳам қатнашишга улгурди.

Мазкур машғулотларда 300 мухлис кузатиб бориши режалаштирилган ва хавфсизликни таъминлаш кучайтирилган. Эслатиб ўтамиз, унинг Лондондаги турнеси вақтида автомобили номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилган эди.

Floyd_Mayweather

Мейвезер яқинда ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор билан жанг қилиш учун фаолиятини қайта тиклашга қарор қилган эди. Жанг тахминан 10 июн куни Лас-Вегасда ўтказилиши режалаштирилмоқда.