Енгилмас жамоани йирик ҳисобда мағлуб этган “Uzbek Tigers” плей-офф йўлланмасини нақд қилдими?
Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумининг “С” гуруҳида бешинчи тур учрашувлари якунланди.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Tigers" жамоаси бешинчи турда жорий мавсумда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиб, гуруҳ пешқадамига айланган “Astana Arlans Kazakhstan” жамоаси билан куч синашди.
Ушбу учрашувда рингга чиққан ҳамюртларимиз – Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпиони Темиртас Жусуповни, Ўзбекистон чемпиони Абдулҳай Шораҳматов Осиё ўйинлари ғолиби Илёс Сулейменовни, жаҳон чемпионати совриндори Элнур Абдураимов Қозоғистон чемпионатлари совриндори Дилмурод Мижитовни, Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори Исроил Мадримов Қозоғистон чемпиони Сапарбай Айдаровни мағлубиятга учратди. Ўзбекистон чемпиони Зуҳриддин Маҳкамов эса Осиё ўйинлари ғолиби ва Осиё чемпиони Антон Пинчукка ютқазди.
Ушбу учрашувда 4:1 ҳисоби қайд этилди ва “Astana Arlans Kazakhstan” боксчилари жорий мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.
Бшинчи тур якунларига кўра, қозоғистонлик боксчилар 12 очко билан пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди. “Ўзбек йўлбарслари” очколари сонини 9 тага етказиб, иккинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади. Ўз майдонида "China Dragons" боксчилари 5:0 ҳисобида мағлуб этган Россиянинг "Patriot boxing team" жамоаси етти очко билан учинчи ўринда бормоқда. Уч очкога эга бўлган хитойликлар сўнгги поғонада қолди ва плей-офф учун курашдан чиқди.
№ |
Жамоа |
очко |
ютуқ |
мағлубият |
дуранг |
1 |
ASTANA ARLANS KAZAKHSTAN |
12 |
4 |
1 |
0 |
2 |
UZBEK TIGERS |
9 |
3 |
2 |
0 |
3 |
PATRIOT BOXING TEAM |
7 |
2 |
3 |
0 |
4 |
CHINA DRAGONS |
3 |
1 |
4 |
0 |
- "Uzbek Tigers"нинг кейинги рақиби йирик ғалабага эришди
- Ҳасанбой Дўсматов: Мухлислар биздан хурсанд бўлишсин
- "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans" учрашувида Ўзбекистон боксчиларини қўллаб-қувватланг (видео)
Шу ўринда “Uzbek Tigers" жамоаси жанглардаги ғалабалар кўрсаткичи бўйича қозоғистонликларга етиб олди. Айни пайтда ҳар икки жамоа боксчилари бештан учрашувда 25 тадан жанг ўтказиб, 17 тадан ғалаба ва саккизтадан мағлубият қайд этган. Россияликлар 25 та жангдан 12 таси, хитойликлари тўрттасида ғолиб чиқди.
Мусобақа қоидасида, учта гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган ва энг яхши кўрсаткичга эга иккитда жамоа плей-оффга чиқиши белгиланган. Ушбу қоидага кўра, “Ўзбек йўлбарслари” муддатидан олдин плей-оффга чиқди. Чунки мусобақанинг “А” гуруҳидан жой олган “Caciques Venezuela” жамоаси ўз майдонида “Colombia Heroicos” боксчиларидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва сўнгги тур олдидан 4 очко билан қолиб кетди.
Бу эса “С” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган жамоани кейинги босқичга чиқишини таъминлади. Ушбу гуруҳда иккинчи ва учинчи ўрин масаласи 22 апрель куни Москвада бўладиган "Patriot boxing team" ва “Uzbek Tigers" учрашувида ҳал бўлади. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар ўзбекистонлик боксчилар плей-оффга чиқади.
Фикрлар