Эрон билан ўйинга оз қолганида Ислом Тўхтахўжаев сафдан чиқди

 

Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” майдонига сафар уюштирди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири  Ислом Тўхтахўжаев тизза бўғимини шикастлаб олди. Шу сабабли маҳоратли футболчи ўша учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, аммо майдонга туша олмади.

Тиббий текширув натижаларига кўра, Тўхтахўжаевнинг тизза бўғими ички ён бойлами чўзилган ва қисман йиртилган бўлиб чиқди. Бу эса унинг яқин муддат ичига мўлжалланган учрашувларни ўтказиб юборишини билдиради, деб хабар бермоқда "темирйўлчилар" матбуот хизмати. 

Таъкидлаш жоизки, айни дамда Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоев ҳам жароҳатини даволаш билан банд. Ушбу футболчилар тез орада сафга қайтади ва жамоанинг муваффақиятларига ўз хиссаларини қўшади.

Аввалроқ "Қўқон-1912" футболчиси, Қатар билан ўйинда майдонга тушган Александр Мерзляков ҳам сафдан чиққани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!