Эвра: “МЮ”да мени ёқтирмайдиган одам бор

 

Қишки трансфер мавсумида “Ювентус”дан “Марсель” сафига қўшилган Патрис Эвра собиқ жамоаси – “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Жозе Моуриньонинг мураббийлар штаби аъзоси сифатида “МЮ”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

“МЮ”га қайтишга жуда яқин тургандим. Мен Моуриньо билан суҳбатлашгандим, аммо мени қайтишимни истамаган одам бор эди. Мухлислар ҳам “МЮ”га қайтишимни хоҳлаган бўлиши табиий, аммо вазият ўзгармади ва агентимдан бошқа вариант излашни сўрадим”, – деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчи 2006–2014 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!