Фазлиддиннинг рақиби бунақа кучли зарбани кўрмаган эди

23 апрель,2017, 11:33 2666

Фазлиддиннинг рақиби бунақа кучли зарбани кўрмаган эди

 

Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида илк учрашувини ўтказди.

Бекободлик боксчи профрингдаги  дастлабки жангида америкалик Виктор Васкес билан рақобатлашди.

Саккиз раунд қилиб белгиланган ушбу учрашувнинг иккинчи раундида Фазлиддин Ғоибназаров кучли зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. Бунақа кучли зарбага дош беролмаган Виктор Васкес мағлубиятини тан олишдан бошқа чора топа олмади.

- Профессионал рингдаги дастлабки учрашувни ғалаба билан якунлаганимдан хурсандман, - деди Фазлиддин Ғоибназаров SPORTS.uz ахборот порталига. - Бу бошланиши албатта. Кейинги жангларда ҳам зафар қучиб, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Профессионал бокс осмонида ўзбекистонлик янги юлдуз порлайди

SPORTS.uz ахборот портали Фазлиддин Ғоибназаровни профессионал боксдаги илк ғалабаси билан табриклайди!

SPORTS.uz