Фернандес: “Барселона” “Камп Ноу”да барчасини ўзгартириб юборишга қодир

12 апрель, 22:49 541

Фернандес: “Барселона” “Камп Ноу”да барчасини ўзгартириб юборишга қодир

“Барселона” клуби техник директори Роберто Фернандес каталонияликлар “Камп Ноу”да бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида “Ювентус” устидан ғалаба қозонишига ва кейинги босқичга чиқишига ишонишини айтди.

“Туриндаги ўйин Париждагидан фарқ қилмайди. Рақиб тезкор гол уришга эришди. Биз ҳисобни тенглаштирмоқчи эдик. Бироқ, иккинчи голни ўтказиб юбордик.

Жамоага ишонишимиз керак. Биз бундай омадсизликдан чиқиб кетишга қодирмиз. Бу ёмон натижа, бироқ, энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. “Камп Ноу”даги мухлисларимиз олдида биз барчасини ўзгартириб юборишга қодирмиз”, - дейди Фернандес El Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Иньеста: Агар ҳаммасини тўғри бажара олсак, натижани ўз томонимизга оғдириб олишимиз мумкин

Луис Энрике: Бу сафар камбэкка ишониш қийин