Иньеста: Агар ҳаммасини тўғри бажара олсак, натижани ўз томонимизга оғдириб олишимиз мумкин

12 апрель,2017, 10:05 573

Иньеста: Агар ҳаммасини тўғри бажара олсак, натижани ўз томонимизга оғдириб олишимиз мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби сардори Андреас Иньеста Туринда бўлиб ўтган “Ювентус”га қарши (3:0) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз танаффусгача ёмон ўйнадик. Чемпионлар лигаси эса биўни 2та гол билан жазолади. Лекин биз ҳам иккинчи бўлимда ҳудди шундай ўйин намойиш этдик.

“Ювентус” – яхши ўйнамаган жамоани кечирмайдиган клуб.

Париждаги хотиралар? Биз ҳозир ўзимизни Париждагидек ёмон ҳис қилмаяпмиз. Аммо, биз бугун яна бир оғир топшириқни ўз зиммамизга олдик.

Камбэк? Агар ҳаммасини тўғри бажара олсак, натижани ўз томонимизга оғдириб олишимиз мумкин”, - дейди Иньеста.

Пьянич: "Барселона" ПСЖни қай аҳволга солганини кўрдик, биз буни такрорламаслигимиз керак

Луис Энрике: Бу сафар камбэкка ишониш қийин