Флойд Мейвезер НБАда баскетбол клубини сотиб олмоқчи

6 май,2017, 09:53 527

Флойд Мейвезер НБАда баскетбол клубини сотиб олмоқчи


Енгилмас америкалик боксчи Флойд Мейвезер баскетбол афсоналаридан бири Мэжик Жонсон билан учрашиб, у билан тушган расмини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирига жойлаган. Расм изоҳига эса НБА клублардан бирини сотиб олиш вақти келганини ёзиб қўйган.

Мэжик Жонсон билан ажойиб учрашув. НБАда клуб сотиб олиш вақти келди. Агар сиз жамоайингизни сотмоқчи бўлсангиз, мен билан боғланинг, – деб ёзган Флойд.

Floyd Mayweather

  • Мейезер профессионал боксда 49 жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган.
  • Боксчи 2015 йил сентябрида сўнгги жангини ўтказган ва шундан сўнг фаолиятини тугатган эди. Аммо у MMA жангчиси Конор Макгрегор билан урушиш учун рингга қайтмоқчи.
  • Мэжик Жонсон НБАнинг “Лейкерс” жамоасида 906 учрашув ўтказган.
  • Мэжик – 5 карра НБА чемпиони, 3 карра MVP ва мунтазам чемпионатлар финалчиси.

Конор Макгрегор Мейвезер ўрнига Пакьяони рингга чақириши мумкин