Конор Макгрегор Мейвезер ўрнига Пакьяони рингга чақириши мумкин

24 апрель,2017, 13:22 974

Конор Макгрегор Мейвезер ўрнига Пакьяони рингга чақириши мумкин


ММА жангчиси Конор Макгрегор сўзларига кўра, собиқ боксчи Флойд Мейвезер жанг қилишдан яна бир марта воз кечиши мумкин. Ирландиялик спортчининг сўзларига кўра, бундай вазиятда у UFCга қайтада ёки бошқа рақиб топади.

Сўнгги вақтларда мен бор эътиборимни боксга қаратдим. Аммо яккакурашлардаги тажрибам ва оёқ билан зарба беришларни унутди, деб ўйламанг. Флойд яна бир марта жангдан қочиши мумкин.. Агар бу бўладиган бўлса, мен ММАга қайтаман ёки ўзимга муносиб бошқа боксчилардан рақиб топаман. Бу Мэнни Пакьяо бўлиши ҳам мумкин, – деб ёзади Макгрегор ўзининг "Инстаграм" саҳифасида.

Floyd_Mayweather

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лас-Вегасдаги “Ти-Мобайл Арена” аренаси 10 июнига америкалик боксчи ва ирландиялик аралаш жанглар чемпиони ўртасидаги жанг учун банд қилингани маълум қилинган эди.