Гамбург-2017: Боксчиларимизнинг рингга чиқиш вақтлари маълум

  • 27 август, 2017, 12:01
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида учинчи кунги беллашувларга старт берилади.

Мазкур беллашувларда беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Мусобақанинг кундузги жанглар дастурида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилишади. Жанглар 18:00дан бошланади.

Тошкент вақти билан соат 18:30да 56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Ахмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевни синовдан ўтказса, соат 19:15да Иқболжон Холдоров (64 кг) колумбиялик Жон Гутеррес билан куч синашади.

Вакилларимиз орасида кундузги жангларни 91 кг вазнда иккинчи беллашувини ўтказидиган Санжар Турсунов якунлаб беради. Унинг рақиби аргентиналик Яра Пералта бўлади. Жанг 20:15да бошланади.

Соат 22:00дан бошлаб, кечки жанглар старт олади. Унда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Унда 49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов коста-рикалик Робинсон Родригес билан куч синашади. Жанг 22:15да бошланади.

Вакилларимиз иштирокидаги сўнгги жанг 23:15да старт олади. Ушбу қарама-қаршиликда Исроил Мадримов (75 кг) туркманистонлик Азиз Ачиловга қарши рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!