Гамбург-2017: Муроджон Ахмадалиев илк босқичдаёқ курашдан чиқди

  • 27 август, 2017, 18:47
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлиқ қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учунчи кунги беллашувларида вакилларимиздан биринчи бўлиб, 56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Ахмадалиев рингга кўтарилди.

Унинг мусобақадаги илк рақиби қозоғистонлик Қайрат Ералиев бўлди. Қизиқарли кечган беллашувда қозоғистонлик боксчи ҳакамлар хулосасига кўра 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бугун яна тўрт нафар боксчимиз рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!