Гаттузо "Милан"га қайтди

Италиянинг “Милан” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо “россонерилар” ёшлар жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

– Мен бошқа ҳеч қаерда бунга рози бўлолмасдим, аммо “Милан”, барибир “Милан”, – дейди мутахассис La Repubblica нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, Гаттузо ушбу ишга июль ойидан киришади. Маълумот ўрнида, 39 ёшли мураббий олдинроқ, мустақил равишда “Сьон”, “Палермо”, ОФИ ва “Пиза” каби жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!