Германия ва Англия ЖЧ-2018 вақтида жамоа базасини Москвада бўлишига қарши

Жаҳоннинг етакчи термалари 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати вақтида жамоа базасини Москвада бўлишини исташаётгани йўқ. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Улар орасида Англия ва Германия терма жамоалари борлиги айтилмоқда. Улар Моксвадаги тирбандлик туфайли шундай қарор қабул қилишгани айтилмоқда. Инглизлар мураббийи Гарет Саутгейт аллақачон Россияга келиб, шароитларни ўрганаётган бўлса, немисларга Сочи шаҳри ёқиб қолганини ўзларининг интервюларида бир неча бор та`кидлашди.

Маълумот учун, ФИФА 32 терма жамоа учун Россиядаги 65 та базани танлаб олган. Шулардан 23 таси Москва шаҳрида жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!