Гимнастика маликаси Оксана Чусовитинанинг фаолияти, ўғли, оиласи ва бошқалар ҳақида...

23 май, 18:00 830

Гимнастика маликаси Оксана Чусовитинанинг фаолияти, ўғли, оиласи ва бошқалар ҳақида...

Хабарингиз бор бундан бир неча кун олдин 7 карра олимпия щйинлари иштирокчиси, ҳамюртимиз, Оксана Чусовитина Халқаро Гимнастика шон-шуҳрати залига киритилган эди. Одатда бундай шарафга фаолиятини якунлаган, гимнастика оламида ўз ўрнига эга бўлган, шунингдек, спортдаги фаолиятини якунлаган атлетлар лойиқ кўрилишади.

Ушбу залга киритилган спортчилар шарафига ўтказилган маросимда 41 ёшли спортчимиз нутқ сўзлади ва ҳали фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини билдирди. Қуйида ушбу нутқни асл ҳолича эътиборингизга ҳавола этамиз:

- Шуни тушундимки, ушбу совринга фақат фаолиятини якунлаган спортчиларгина лойиқ кўрилишади. Аммо, мен ҳали тугатганимча йўқ, мен давом этаман. Буни кутманг ҳам.

Мен бу ерда чиройли кўйлакда турганимдан жуда хурсандман. Ниҳоят, сизлар ҳам мени спорт кийимида эмас, бундай чиройли кўйлакда ҳам кўриб турибсизлар.

Мен  фарзандимнинг даволанишига ёрдам бергани учун гимнастика оламидан бир умр миннатдорман. Чунки, бу она учун энг катта мукофот ҳисобланади.

Мен гимнастикани ҳамма каби саккиз ёшимда бошламаганман. Шунингдек, бутун йил давомида фақат ўғил болалар билан шуғуллунганмиз, ҳатто улар билан мусобақаларда ҳам иштирок этганмиз. Агарда қизлар гуруҳига кўчиришмаганда, ўйлашимча, йигитлар билан чиқишда давом этардим, ҳатто Олимпиадада ҳам олтита снарядда машқ бажарган бўлардим. Бундан ташқари, билмайман, ҳамма бундай вақтларда, Жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўлишни орзу қилган бўларди, аммо, мен... Кўпчилик ишонмайди бироқ, мен 14 ёшимга қадар бу каби натижаларни орзу қилмаганман. Мен залга бу машғулот жуда ёққани учунгина келардим. Шунингдек, балки, онамга катта раҳмат айтишим керакдир, сабаби, улар ҳар доим менинг бирор натижага эришишимга ундаб келардилар. Чунки, ўйлашимча, улар менинг гимнастика билан шуғулланишимга қарши эдилар. Улар менинг, пианиночи ёки бошқа... Ҳарқалай, спортдан бошқа соҳани танлашимни орзу қилардилар. Мен онамдан яна шунинг учун миннатдорманки, улар менга ҳар доим: “Оксана, машғулотга бор”, – дейдилар, мен эса тезда тугатаман. Хуллас, мен шуғулланишда давом этаман. Мен шуғлунаман, чунки ажойиб оилам, турмуш ўртоғим, ўғлим бор. Ўғлим баскетбол ўйнашни яхши кўради, у келажакда буюк баскетболчи бўлишни орзу қилади. Мен эса унга халақит бермайман, майли буюк баскетболчи бўлсин. Сўзим якунида Светлана (Богинская)га унинг ёрдами, қўллаб-қувватлагани учун катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлашимча, бундай дўстим ва таянчим бўлмаганда, балки, сизлар мени бу ерда кўрмаган бўлардингиз.