Горецка янги мавсумни "Бавария"да бошлаши мумкин

Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби хавбеки Леон Горецка ёзда “Бавария”га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Аввалроқ 22 ёшли футболчи немис грандига 2018 йилда ўтиши ҳақида хабар тарқалган эди. Бироқ, мюнхенликлар жараённи тезлаштиришга қарор қилишди.

Маълумот учун, Горецка 2013 йилдан буён “Шальке” сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум Германия Бундеслигасининг жами 30та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голи узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Бавария" Санчесни бой қилмоқчи>>>

Баллак: Филипп Лам одам эмас>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!