Григор Димитров: Денис Истомин - зўр теннисчи!

 

2017 йилги мавсумда ўзбекистонлик ракетка устаси Денис Истомин билан икки маротаба учрашув ўтказган жаҳоннинг 12-ракеткачиси Григор Димитров ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

- Денис Истоминга қарши ўйнаш осон бўлмади, - деди Григор Димитров. - Денис - зўр теннисчи. У билан Австралия очиқ чемпионатида ҳам тўқнаш келгандик. Учрашувни зўр бошлаган эди. Истоминга қарши ўйинларнинг бошидан охирагча бор кучим билан ўйнашга мажбур бўламан.

Денис Истомин болгариялик теннисчига қарши Роттердамдаги турнирнинг иккинчи босқичида кортга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!