Гризманн “Атлетико”ни тарк этиш пайига тушди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда Deportes Cope хабар бермоқда.

Унга Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасидан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида йил бошидан буён гапирилиб келинмоқда. Футболчининг ўзи эса бу трансфернинг амалга ошиш имкониятини 60 % деб баҳолаган эди. “Манкунианлар” Антуанга йилига 14 млн евро маош тайинлашмоқчи.

Маълумот учун, Гризманн якунланган мавсумда Испания чемпионатида 36 баҳсда майдонга тушди ва 16 та гол уриб, 9 та ассистентликни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!