Гвардиола: “Бавария” “Реал”га қарши кўрсатган ўйинидан фаҳрланиши керак

22 апрель, 20:05 548

Гвардиола: “Бавария” “Реал”га қарши кўрсатган ўйинидан фаҳрланиши керак

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола немис грандининг ЕЧЛ чорак финалида “Реал”га қарши ўтказган ўйинларини юқори баҳолади.

“Биринчи навбатда “Бавария” “Реал”га қарши кўрсатган ўйинидан фаҳрланиши керак деб ҳисоблайман.  Мен Анчелотти, футболчилар ва жамоага жон куйдираётган барча инсонларни назарда тутаяпман. Улар четлатиш бўлгунга қадар жуда зўр ўйнадилар. “Реал”га қарши ўйнаш нақадар оғир эканлигини яхши биламан”, - дейди Гвардиола Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳар иккала ўйин натижасига кўра “Реал”дан мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Еврокубокларнинг ярим финали 12 йил ичида илк бор немисларсиз ўтадиган бўлди

Нойер учун мавсум якунланди