Ҳасанбой Дўсматов финал йўлланмаси учун рингга чиқади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича "Қирол кубоги-2017" халқаро турнири ҳал қилувчи паллага кирди.
Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг барча – етти нафар боксчиси финал йўлланмаси учун ўтказиладиган беллашувларда ринга чиқади.
Турнирнинг энг машҳур боксчиси Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқиш учун Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Ким Юн Сонг билан куч синашадиган бўлди. Яна бир Олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров таиландлик Чатчай Бутдэга қарши жанг қилади.
Ҳасанбой Дўсматовнинг Таиланддаги жанги (видео)
Ҳасанбойнинг рақиби зарбаларга дош беролмади (видео)
Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев ҳам мезбон боксчи – Сомчай Вонгсуванга рўбарў бўлади. Истеъдодли боксчимиз Элнур Абдураимовдан финалга чиқиш учун ҳиндистонлик Рохит Токас қаршилигини синдириш талаб этилади.
Ўта тезкор боксчиларимиз - Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов мос равишда таиландлик Тирапонг Дее ва қатарлик Тхарималунган Тхуласига қарши жангда рингга кўтарилади.
Бугун Ҳасанбой Дўсматов жанг қилади
Исроилнинг рақиби жигардан "еди" (видео)
Жасурбек Латипов турнирдаги учинчи учрашувини таиландлик Танес Онгжунтага қарши ўтказади.
Мусобақага оид энг сўнгги хабар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!
Фикрлар