Иско: Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан

22 май, 11:45 804

Иско: Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Иско “қироллик клуби” ишқибозларини жамоада қолишига ишонтирди.

“Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан. Мен клуб манфаатлари учун курашишда давом этаман. Мен бу жамоада ўзимни жуда ажойиб ҳис қилмоқдаман. Менга юқори савияли футболчилар билан ўйнаш ёқмоқда. Тўғри, мен учун мавсум у қадар омадли бошланмади, аммо, яқинларим ва  жамоадошларим менга ёрдам беришди”, - дейди Иско Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионлигини қўлга киритган "Реал" 3 июнь куни Италия чемпиони "Ювентус"га қарши ЕЧЛ финалида майдонга тушади.

Иньеста: "Реал" ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди>>>

"Барселона" "Реал"ни чемпионлик билан табриклади>>>