
Испания Кубоги. “Барселона”нинг финалдаги рақиби маълум
Испания Кубоги иккинчи ярим финал жавоб ўйинида “Алавес” ўз майдонида “Сельта” футболчиларини қабул қилди.
Мурсасиз ва курашларга бой кечган ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голга Эдгар Мендес муаллифлик қилди.
Мусобақанинг финал йўлланмасига эга бўлган “Алавес” бош соврин учун “Барселона”га қарши баҳс олиб боради. Каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра “Атлетико Мадрид”ни мағлубиятга учратганди.
- Луис Суарес “Барселона”ни қийин аҳволга солиб қўйди
- “Барселона” кетма-кет тўртинчи марта Испания Кубоги финалига йўл олди
Алавес – Сельта 1:0
Гол: Эдгар Мендес, 82
Алавес: Пачеко – Феменя, Лагуардия, Феддал, Тэо Эрнандес – Маркос Льоренте, Ману Гарсия – Токеро (Эдгар Мендес, 79, Алексис, 90), Камараса, Ибаи Гомес (Вигарай, 88) – Дэйверсон.
Сельта: Серхио Альварес – Уго Мальо, Кабрал, Ронкалья, Хонни – Радойя, Пабло Эрнандес – Васс (Росси, 86), Марcело Диас (Гвидетти, 84), Бонгонда (Систо, 74) – Яго Аспас.
Огоҳлантиришлар: Феддал – Яго Аспас, Марсело Диас.
Дастлабки учрашув: 0:0
Comments