Испания солиқчилари энди Моуриньонинг "пайига тушишди"

20 июнь, 16:45 170

Испания солиқчилари энди Моуриньонинг

Испания прокуратураси энди Мадриднинг “Реал” клуби собиқ устози Жозе Моуриньони тўланмаган солиқлар масаласида айбламоқдалар.

Маълум қилинишича, айни дамда “Манчестер Юнайтед” клубини бошқараётган 54 ёшли португалиялик мутахассис 2011-2012 йилларда 3,3 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаган.

Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси бундан аввалроқ ҳудди шу масала юзасидан “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни айбдор деб топиб, бу иш юзасидан мамлакат судига даъво аризаси киритган эди. Натижада 32 ёшли футболчи 31 июль куни суд олдида кўрсатма берадиган бўлди.