Жо Харт "Милан"да Доннарумма ўрнини эгаллаши мумкин

“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт айни дамда ўзига янги жамоа қидириш билан банд. У келаси мавсумни “Милан” сафида бошлаши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, “россонерилар” клуб билан янги шартнома имзолашни рад қилаётган Жанлуижи Доннарумма ўрнига ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Харт ўтган мавсумни ҳам айнан “А” серияда ўтказган эди. Ўшанда у “Торино” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!