Жоау Мариу ёрдамга Роналдуни чақиради

 

"Интер" жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Мариу Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғалаба қозонгани фаолиятидаги энг катта ютуғи эканини, болалигидан терма жамоаси таркибида катта ютуқларга эришини орзу қилгани, чемпионликни қўлга киритилишида Криштиану Роналдунинг хизматлари катталигини эътироф этди.

-Европа чемпионати биз учун катта тажриба мактаби бўлди, - деди Жоау Мариу. - Португалия юқори савияли ўйинчиларга эга ва уларнинг орасида Криштиану Роналду ҳақиқий етакчи ва энг муҳим футболчидир. Мен Роналдуни "Интер"га ёрдамга келишини сўрайман. Криштиану нафақат зўр футболчи, балки содиқ дўст ва яхши инсон ҳамдир.

Жоау Мариу жорий мавсумда Италия чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!