КК-2017. Германия – Мексика ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

27 июнь, 23:53 439

КК-2017. Германия – Мексика ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

 

Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги турнири ҳам тобора ўз поёнига етиб бормоқда. Эрага ярим финал ўйинларига старт берилади. Бундан бироз олдин Португалия – Чили ўйинида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ишлаши ҳақида хабар берган эдик.

КК-2017. Равшан Эрматов Португалия - Чили баҳсида ишлайди

ФИФА расмий сайти эса иккинчи ярим финал баҳси(Германия – Мексика)да ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Мазкур ўйинни аргентиналик Нестер Питано бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Майдан хамда Хуан Пабло Белаттилар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакм италиялик Жанлука Роккидир.

Видеоассистентлар Сандро Рикки(Бразилия), Эленито Ди Либераторе ва Артур Диашлар(Португалия)дир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 29 июнь куни Сочидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтади.