Кимлар ёзда "Челси"дан кетиши мумкин ёҳуд "аристократлар"ни ўн бир нафар футболчи тарк этмоқда

29 май,2017, 10:25 572

Кимлар ёзда

Жорий мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритган “Челси”ни ёзги трансферлар даврида камида 11та футболчи тарк этиши мумкин.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ҳимоячи Жон Терри ва дарвозабон Асмир Бегович лондонликлар сафини тарк этиши аниқ бўлиб улгурган. Бундан ташқари, Неманья Матич, Франсеск Фабрегас, Миша Батшуайи, Натан Аке, Курт Зума, Рубен Лофтус-Чика, Кенеди ва Ола Айна каби футболчиларнинг ҳам “аристократлар” таркибидаги тақдири сўроқ остида қолмоқда.

Шунингдек, Диего Коста ҳам “Челси”ни тарк этишни кўзламоқда. Гарчи, жамоа унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётган бўлсада.

Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайдиган 22та жамоа номи маълум бўлди>>>

Конте собиқ шогирдини “Челси”га олиб келмоқчи>>>