Кличко: Мейвезер бошқа рингга қайтмайди

11 сентябрь, 06:15 566

Кличко: Мейвезер бошқа рингга қайтмайди

Собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг бошқа рингга қайтмаслигини ишонч билан айтиб ўтди.

Америкалик спортчи 2015 йил сентябрь ойида боксни тарк этганини маълум қилган эди, бироқ ирландиялик Конор Макгрегор билан урушиш учун жорий йилнинг 26 августида рингга қайтган эди.

Лас-Вегасда ўтган жангнинг 10-раундида Мейвезер рақибини техник нокаутга учратган эди.

Флойд бу сафар тўлиқ ишонч билан сўнгги жанги эканлигини айтган эди. Шубҳа қилишга ҳеч қандай асос қолмади, – дея Кличконинг сўзларини келтиради ТАСС нашри.