Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Азизов, Гейнрих ва Мусаевларнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида чорак финалнинг сўнгги иштирокчилари аниқланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафарда “Жиангсу Сунинг” клубига қарши баҳс олиб боради. Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда шанхайликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Алишер Азизов фаолият олиб борадиган Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси эса ОФК кубоги доирасида “Олой” клуби меҳмони бўлади.

Бугун шунингдек, Александр Гейнрих тўп сурадиган “Ордабаси” хамда Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клублари ҳам ўз ўйинларини ўтказишади.

Мазкур ўйинларнинг натижасини биринчилар қаторида SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

15.00 “Жубило Ивата” – “Омия Ариджа”(Фозил Мусаев)

15.00 “Олой” – “Дордой”(Алишер Азизов)

17.00 “Жиангсу Сунин” – “Шанхай СИПГ”(Одил Ахмедов)

17.00 “Ордабаси” – “Иртиш”(Александр Гейнрих).

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!