Легионерларимиз. Бугун Баҳодирларнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – К лига Челленжда 14-тур ўйинлари давом эттирилади.

Баҳодир Насимов тўп сурадиган “Ансан Гринерс” жамоаси ўз майдонида “Сеул Е-Лэнд” клубини қабул қилади. Баҳодир Пардаевнинг “Бучеон”и “Соннам”ни синовдан ўтказади.

Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан 15.30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Насимов жамоасининг сўнгги 4 ўйинида иштирок этмаётган бўлса, Пардаев шунча ўйиндан буён хатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмай келмоқда.

К лига Челленж. 14-тур

15.30 “Ансан Гринерс” – “Сеул Е-Лэнд”(Баҳодир Насимов)

15.30 “Бучеон” – “Соннам”(Баҳодир Пардаев).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!