Легионерларимиз. Гейнрихнинг жамоаси бир киши кўп бўлиб ҳам ғалаба қозона олмади
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қозоғистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуб ўз майдонида “Қайрат” жамоасини қабул қилди.
Ҳамюртимиз ўйинни дастлабки дақиқалардан асосий таркибда бошлаган мазкур баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.
Қозоғистон кубоги. Ярим финал. Дастлабки ўйинлар
Ордабаси – Қайрат 0:0
Четлатиш: Ахметов(77, Қайрат).
Фикрлар