Легионерларимиз. Кримец Шмидтнинг ишончини оқлолмади(ми)

 

Ҳозиргина Хитой Супер лигаси 16-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Жумладан, Ўзбекистон миллий  терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси ўз майдонида “Гуанжоу Эвергранд”ни қабул қилди.

Ўтган турда, “Бейжинг”нинг  янги устози Рожер Шмидт жамоадаги илк ўйинидаёқ, мавсум давомида 58 дақиқа ўйнаган ҳамюртимизга ишонч билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Легионерларимиз. “Байер”нинг собиқ устози келгани заҳоти Кримецга ишонч билдирди

Афтидан Кримецнинг ўйинлари немис мутахассисига маъқул келмаган ёки бошқа сабаб туфайли бугун бўлиб ўтган “Гуанжоу Эвергранд”га қарши мухим ўйинда уни қайдномага ҳам киритмади.

Ўйинда эса Бруно Сорианонинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида “Бейжинг Гуоан” ғалаба қозонди.

Хитой Супер лигаси. 16-тур

“Бейжинг Гуоан” – “Гуанжоу Эвергранд” 2:0

Голлар: Бруно Сориано(1, 51).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!