Легионерларимиз. Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” сафарда ғалаба қозонди

Бугун Хитой Супер лигасининг 9-турига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” клуби сафарда “Яньбянь” жамоасига қарши баҳс юритди.

Ҳамюртимиз қайдномага ҳам киритилмаган мазкур ўйинда Бурак Йилмазнинг “дубли” эвазига “Бейжинг Гуоан” сафарда 3 очкони қўлга киритди.

Ўзи умуман, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритгани йўқ.

Хитой Супер лигаси. 9-тур

“Яньбянь” – “Бейжинг Гуоан” 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 28 Бурак Йилмаз, 1:1 – 32 Бубакар Травелли, 1:2 – 53 Бурак Йилмаз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!