Легионерларимиз. Қозоғистондаги “ўзбек дербиси”да кучлар тенг келди

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина 12-тур доирасидан ўрин олган “Атирау” – “Ордабаси” ўйини ўз ниҳоясига етди. Яхши биласиз, ҳар иккала жамоа сафида ўзбекистонлик футболчилар тўп суради. Булар Шавкат Саломов хамда Александр Гейнрихлардир. Шу боис, мазкур қарамақ-қаршиликни ўзига хос “ўзбек дербиси” деб атаса ҳам бўлади.

Ушбу баҳсда 2:2 ҳисобида кучлар тенг келди. Шавкат Саломов ўйинга заҳирадан қўшилган бўлсада, гол киритишга муваффақ бўлди ва ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Гейнрих эса ўйинни асосий таркибда бошлади.

Қозоғистон Премьер лигаси. 12-тур

“Атирау” – “Ордабаси” 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 14 Нусербаев, 1:1 – 52 Абдурахмонов, 2:1 – 59 Шавкат Саломов, 2:2 – 85 Нургалиев(пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!