Легионерларимиз. Тожиев ва Шарофетдинов Малайзияда ўзларини кўрсатишмоқда
Яхши биласиз, Малайзия Супер лигасида иштирок этувчи “Т-Тим” клубида ўзбекистонлик икки футболчи тўп суради. Булар Дилшод Шарофетдинов хамда Фарход Тожиевлардир.
Эътиборлиси, ҳар иккала ҳамюртимиз ҳам Малайзияда ўзларини кўрсатишмоқда. Жумладан, Фарход бу мавсум “Т-Тим” сафида 5 та гол уришга эришди. Бундан ташқари, Тожиевларнинг кенжаси 4 бор шерикларини голли узатма билан таъминлашга муваффақ бўлди. Гол+пас тизимида “Т-Тим” сафида Тожиевга тенг келадигани йўқ.
Шарофетдионов ҳам ўзининг самарадорлиги билан ажралиб турибди. Дилшод ярим ҳимоячи бўлсада, бу мавсум икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, “Т-Тим” Малайзия Супер лигасида 12-турдан сўнг 19 очко билан 12 жамоа иштирок этадиган чемпионатда 5-ўринда бормоқда.
Фикрлар