"Лион" ва "Бешиктош" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини томошабинларсиз ўтиши мумкин

14 апрель, 11:25 457

Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Бешиктош” ҳамда “лион” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси томошабинларсиз ўтказилиши керак. Кечаги тартибсизликлардан сўнг француз клуби президенти Жан-Мишель Ола айни шу фикрни билдирмоқда.

“Жавоб ўйинини бўш трибуналарда ўтказиш энг тўғри ва ягона йўл. Мен бу борада УЕФА барча зарур чора-тадбирларни кўради деб умид қиламан”, - дейди “Лион” президенти.

Эслатиб ўтамиз, “Бешиктош” ва “Лион” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 20 апрель куни Истамбул шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг кеча бўлиб ўтган учрашуви бошланишиг арафасида минглаб ишқибозлар майдонга ёпирилиб тушишган ва тартибсизликларни вужудга келтиришган эди. Айни шу сабабли учрашув кечроқ бошанган эди.

Жанжал билан бошланган ўйинда "Лион" "Бешиктош"ни мағлуб этди (видео)

Европа лигаси: "Лион" иродали тарзда "Бешиктош"ни енгди