“Локомотив” бугун Александр Гейнрих жамоасига қарши ўйнайди

 

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган "Локомотив" кеча кечки пайт навбатдаги ўртоқлик учрашувидан олдинги тайёргарлик машғулотини ўтказди.

Жамоанинг машғулоти одатга кўра чигалёзди машқларни бажариш билан бошланди. Шундан сўнг тўплар билан ишлашга ўтилди ва машғулотнинг охирги қисмида футболчилар уч жамоага бўлинган ҳолда майдоннинг ярим қисмида футбол ўйнайшди.

Дарвозабон Игнатий Нестеров терма жамоа йиғинида бўлиб тургани боис дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук Маъмур Икромов билан биргаликда дарвозабон вазифасини бажарди.

"Локомотив" эртага Туркия йиғини доирасида ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақибимиз Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Тошкент вақти билан 13:00) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!