Лопетеги қайси чемпионатда ишламоқчи?

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Мураббий ҳар қандай таклифни кўриб чиқиши керак. Агар менда танлаш имкони бўлса, мен энг зўр лигани танлардим.

Англияда ажойиб лига бор. Премьер-лигани томоша қилаётган пайтингиз ўзгача муҳитни ҳис қиласиз, энг муҳими мураббий ва футболчиларга бўлган ҳурматни сезасиз. Мен буни ҳис қилишни хоҳлардим.

Лекин Примеро ҳам ажойиб лига. Кўрмиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Comments

You must be logged in to commet!