“МЮ” Де Хеанинг энг қиммат дарвозабон бўлишига тўсқинлик қилди


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти дарвозабон Давид де Хеанинг трансфери борасида “Реал”дан тушган илк таклифни рад қилди.

Маълум бўлишича, мадридликлар 26 ёшли посбон учун 60 млн фунт беришга тайёрлигини айтган. Бу футболчини дарвозабонлар орасида энг қиммат посбонга айлантириши мумкин эди, бироқ манкунианликлар бунга рад жавобини берган.

Энди “қаймоқранглилар” келаси “қизил иблислар”га янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, “МЮ” устози Жозе Моуриньо Де Хеанинг жамоадан кетмаслигига умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!