Мхитарян Европа лигаси финалида гол урган биринчи арманистонлик футболчи бўлди

25 май, 09:45 287

Мхитарян Европа лигаси финалида гол урган биринчи арманистонлик футболчи бўлди

Аввал хабар берганимиздек, кеча Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” нисбатан ёш таркибга эга “Аякс”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кубокни қўлга киритди.

Шу куни “қизил иблислар”нинг иккинчи голига Генрих Мхитарян муаллифлик қилди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Мхитарян УЕФА Европа лигаси (УЕФА кубоги) финалида гол киритган биринчи арманистонлик футболчига айланди.

Ибрагимович ўз фаолиятида илк бор еврокубокда ғолиб чиқди>>>

Жозе Моуриньо ҳеч қайси мураббий қила олмаган ишни уддалади>>>