"МЮ" Лукас Моура борасида ПСЖга таклиф билан чиқди

27 май,2017, 10:40 300

Франциянинг ПСЖ клуби вингери Лукас Моура “Манчестер Юнайтед” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport Witness нашрининг маълум қилишича, манкуанликлар 24 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида Париж клуби билан алоқага чиққан. “Қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, Моурани сотиб олиш “Челси”дан Виллианни сотиб олишдан кўра осонроқ.

Айтиш лозимки, “МЮ” 2012 йилда Моурани “Сан-Паулу”дан сотиб олиши мумкин эди. Бироқ, футболчи якунда ПСЖ аъзосига айланди.

Маълумот учун, Лукас жорий мавсум Франция чемпионатида жами 37та баҳсда иштирок этди ва бу учрашувларда ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

ПСЖ Эмерининг ўрнига португалиялик мутахассисни олиб келмоқчи>>>

Хави “Барселона” учун энг муносиб футболчи кимлигини айтди>>>