"МЮ" Моратани рози қилди, бироқ "Реал" қайсарлик қилишда давом этмоқда

16 июнь, 11:40 464

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората “Манчестер Юнайтед” билан шахсий келишувга эришди. Bernabeu Digital нашрининг маълум қилишича, агар ушбу келишув амалга ошса, 24 ёшли футболчи манкуанликлардан йилига 12 млн евро маош олади.

Бироқ, “қироллик клуби” “МЮ”нинг испаниялик тўпурар борасида йуборган навбатдаги таклифига ҳам рад жавобини берган. Айтиш лозимки, “қизил иблислар” Мората учун “Реал”га 70 млн евро таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид клуби Моратани 90 млн евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Моратанинг агенти уни "МЮ"га олиб кетиш учун Мадридга келди

Моратанинг "МЮ"га ўтиши нега кечикаётганлиги маълум бўлди