Моратанинг агенти уни "МЮ"га олиб кетиш учун Мадридга келди

15 июнь, 12:35 379

Моратанинг агенти уни

“Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Моратанинг агенти Хуанма Лопес мижозининг “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилиниши масаласини ҳал этиш учун Мадридга келди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, агент “Сантьяго Бернабеу”даги “қироллик клуби” офисига  жамоа раҳбариятини Моратанинг нархини пасайтиришга кўндириш умидида ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, “Реал” футболчисини 90 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Бирқ қатор инглиз нашрларининг ёзишича “Реал” Моратанинг нарҳини бироз пасайтириши ва 75-80 млн евро атрофига сотиши мумкин. Айтиш лозимки, агар Альваро ушбу келишув амалга ошса, испан футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин.

Моратанинг "МЮ"га ўтиши нега кечикаётганлиги маълум бўлди

Альваро Моратанинг нархи кўтарилиб кетмоқда

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.