"МЮ" Хорди Альбанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда

23 июнь, 23:55 430

Каталониянинг “Барселона” клуби чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

ESPN нашрининг маълум қилишича, манкуанликлар 28 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” ўзининг тажрибали ҳимоячисини қўйиб юбормоқчи эмас. Айтиш лозимки, Альбанинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” айни дамда чап қанот ҳимояяилари Люк Шоу ва Маркос Рохолар жиддий жароҳат олгани сабаб, ушбу позиция учун муносиб футболчи қидирмоқда.