“Манчестер Юнайтед”нинг “ўхшамаган” трансферлари. Топ-5

“Манчестер Юнайтед” жаҳон футболидаги энг бадавлат клублардан саналади. Зеро, ҳамма ҳам 105 млн еврога футболчи ҳарид қилавермайди. Биз эса “қизил иблислар”нинг сўнгги 10 йил ичида амалга оширилган ва умуман омадсиз чиқиб, “ўхшамаган” трансферлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Ҳамма ҳужумга” ёхуд бу мавсум топ-5 жамоалари орасида энг кўп гол киритган 5 та жамоа

2019 йилги Еврокубоклар финали қайси стадионларда бўлиши мумкин?

Бебе

Мавсум: 2010/11

Қайси жамоадан: “Витория Гимарайнш”

Нарҳ: 9 млн евро

“МЮ”даги фаолияти: 7 ўйин, 2 та гол

Сер Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси – Карлуш Кейрушнинг “топилма”си бўлган Бебе 9 млн еврога ҳаракат қилган. Уйсизлар ўртасидаги ЖЧ иштирокчиси саналган португалиялик иқтидор эгаси “кўча футболи” тарбияланувчиси эди. Унинг “МЮ”даги илк машғулотидан сўнг Фергюсон футболчининг ҳаракатларига шундай таъриф берган эди: “Бебе, тезкор, техникаси юқори ва ҳар иккала оёғида ҳам бир хил бир хил ишлай олади. Бу энг муҳимидир!”, - деб фикр билдирган эди шотландиялик мутахассис.

Аммо Бебе Манчестерда ҳам ва қолган жамоаларда ҳам “тортиб” кета олмади. Ҳозирда “Eйбар” сафида тўп сураётган Бебе “Юнайтед” сафида 7 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлади.

Оуэн Харгривз

Мавсум: 2007/08

Қайси жамоадан: “Бавария”

Нарҳ: 25 млн евро

 “МЮ”даги фаолияти: 39 ўйин, 2 гол ва 2 ассистентлик

Канадада туғилган футболчи футболни эмас, балик хоккейни танлаганида яхши бўлармиди… 16 ёшида “Бавария” скаутлари назарига тушиб, Германияга йўл олади. 3 йил ёшлар жамоасида ўйнаган Харгривз ниҳоят асосий жамоада дебют қилади. Дебют мавсумидаёқ Германия чемпиони ва ЕЧЛда ғолиб чиқади. Кейин Англия термасидан чақирув олади. “Бавария”да 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган Оуэн Харгривзни “МЮ” 25 млн эвазига сотиб олади. Тиззасидаги жароҳатига қарамай “Олд Траффорд”даги илк мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, ЕЧЛда ғалаба қозонади. Аммо бу унинг  “МЮ”даги яхши ўтган сўнгги йили эди. Футболчи икки жароҳатлар сабаб, икки мавсумда 3 та ўйинда иштирок этади холос.

Ник Пауэлл

Мавсум: 2012/13

Қайси жамоадан: “Кру Александра”

Нарҳ: 7,5 млн евро

“МЮ”даги фаолияти: 9 ўйин, 1 та гол

Ник Пауэлл – катта иқтидор ва оғир ҳарактер эгасидир. Биринчиси уни қуйи лигадан АПЛга олиб чиққан бўлса, иккинчиси унинг фаолиятидаги қора “чизиқ”ларга сабаб бўлди.

16 ёшида “Кру Александра”нинг асосий жамоасида дебют қилган Ник кейинги мавсум Лига 2 нинг энг яхши футболчиси бўлади. 2012 йил “МЮ” билан шартнома имзолаган футболчи жамоадаги дебют ўйинини фантастиc ўтказиб, гол киритишга муваффақ бўлган бўлсада, кейинчалик кетма-кет омадсизликлар бошланди. Жароҳатлар, ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши, юракдан машғулотларда шуғулланмаслик ва…

Анхель Ди Мария

Мавсум: 2014/15

Қайси жамоадан: “Реал’”

Нарҳ: 75 млн евро

“МЮ”даги фаолияти: 32 ўйин, 4 гол ва 12 та ассистентлик

“Реал”га Хамес Родригес таклиф этилганидан сўнг у ерда “нон қолмагани” сабабли “МЮ”га ўтган футболчи 7-рақамни ўзиники қилади. Аслида Ди Марияни омадсизлар қаторига қўшиш бироз нотўғри бўлар, зеро Луи ван Гаалнинг фалсафасига ҳамма ҳам тўғри келавермайди. Бир йилдан сўнг эса аргентиналик футболчи Парижга йўл олди.

Мемфис Депай

Мавсум: 2015/16

Қайси жамоадан: “ПСВ”

Нарҳ: 34 млн евро

“МЮ”даги фаолияти: 56 ўйин, 7 гол ва шунча ассистентлик

1 йил давомида Депай Голландиянинг энг иқтидорли футболчисидан “МЮ”нинг омадсизи даражасигача  бўлган йўлни босиб ўтди.Унинг дриблинглари ва тезкорлиги туфайли ундан “янги Роналду” чиқишини кутишган ва айнан 7-рақамни беришган эди. Луи ва Гаалнинг “любимчиги” бўлган Мемфис “хомий”си жамоани тарк этганидан сўнг хаттоки ўйин қайдномасига ҳам киритилмай қўйди ва футболчи “Лион”га аранг қочиб қутулди. Бироқ у ерда ҳам Депайга осон бўлмаслиги аниқ.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!