Марк Маркес жаҳон чемпиони!

12 ноябрь,2017, 21:07 159

Марк Маркес жаҳон чемпиони!

«MotoGP» бўйича Валенцияда Гран-при мусобақасининг асосий пойгаси ўтказилди.

Риккардо Тормо автодромида ўтказилган жорий йилги спорт мавсумининг сўнгги пойгасида спортчилар 30 айлана бўйлаб ғолиблик учун баҳслашди.

Унда «Хонда» жамоаси аъзоси Дани Педроса биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, «Тек 3 Ямаха» жамоасидан Йоанн Зарко иккинчи, Марк Маркес «Хонда» учинчи ўриндан жой олди.

Валенция пойгасида Дани Пердоса ғолиб бўлган бўлсада, Марк Маркес шахси ҳисобда 298 очко тўплаган ҳолда жаҳон чемпионига айланди.

Мусобақа натижалари билан танишинг:

1. Дани Педроса («Хонда») – 30 айлана

2. Ёанн Зарко («Тек 3 Ямаха») +0,337

3. Марк Маркес («Хонда») +10,861

4. Алекс Ринс («Сузуки») +13,567

5. Валентино Росси («Ямаха») +13,817

6. Андреа Янноне («Сузуки») +14,516

7. Жек Миллер («Марк ВДС-Хонда») +17,087

8. Кел Кратчлоу («ЛЧР-Хонда») +17,230

9. Микеле Пирро («Дукати») +25,942

10. Тито Рабат («Марк ВДС-Хонда») +27,020

Шахсий ҳисобдаги натижалар:

1. Марк Маркес – 298 очко

2. Андреа Довициозо – 261

3. Маверик Винялес – 230

4. Дани Педроса – 210

5. Валентино Росси – 208

Sports.uz

Ўхшаш хабарлар