Мбаппе “Реал”га ўтиш борасида Дешам билан маслаҳатлашади

“Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз келажаги ва “Реал”нинг қизиқиши борасида Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам билан маслаҳатлашмоқчи. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.

“Дешамнинг маслаҳати ҳам мухим. Бироқ бу мен учун Дешам танловни белгилайди дегани эмас. Бу борада ўйлашга хали вақт етарли. Ҳозир бор эътиборимни терма жамоага қаратишим керак”, - деб айтиб ўтди Мбаппе.

Маълумот учун, Франция термаси 2 июнь санасида Парагвай, 13 июнда эса Англия термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу орада эса анироғи 9 июнда Швецияга қарши ЖЧ-2018 саралашидаги ўйин ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!